Бугунги кунда интернет ва ахборот технологиялари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Айниқса, ижтимоий тармоқлар – Facebook, Instagram, Telegram, TikTok, X (Twitter) ва бошқалар ёшлар орасида жуда оммалашган. Улар орқали мулоқот қилиш, янгиликлардан хабардор бўлиш, ўқиш ёки иш учун керакли маълумотларни топиш анча осонлашди. Бироқ, ижтимоий тармоқларнинг ижобий томонлари билан бир қаторда, салбий таъсирлари ҳам мавжуд.
Ижтимоий тармоқ, узаро танишиш, бирлашиш, дўстлашиш учун тузилган, бироқ ҳозир уларда ёшларнинг онггини бузувчи, манавиятини қашшоқлаштирувчи, бузғинчиликлар авж олаётгани хатарлидир.
Ижтимоий тармоқлардан ҳар бир инсон қизиқиши ва манфаатига кўра фойдаланади. Ақли калта инсон эса ундан рохат-фароғат излайди ва қимматли вақтини ёқотиб, кераксиз нарсалар билан банд бўлади. Шундай экан, бугунги кунда турли кўринишдаги ахборот воситаларининг нозик жихатларини ҳар бир онгли киши англаб этиши лозим. Чунки бундай алоқа тармоқлари турли йўллар билан, гарчи инсонда ҳоҳиш бўлмаса ҳам узига жалиб қилиб, чангалига тортади.
Wearesocial.com сайти малумотларига кўра, 2015 йил давомида дунёда ижтимоий тармоқдан фойдаланувчилар сони 10 фоизга ошган. Ҳозир 2,31 миллиард кишини ташкил этмоқда. Ижтимоий тармоқдан эрнг кўп фойдаланувчилари Шимолий Америка қитасида бўлиб, аҳолининг 59 фоизини ташкил этади.
Мамлакатлар орасида эса ижтимоий тармоқдан фойдаланиш бўйича энг юқори кўрсатгич -Тайванда (аҳолининг 77 фоизи) энг паст кўрсаткич Шимолий кореяда (аҳолининг 0,03 фоизи) Шуни алоҳида такидлаш лозим, ижтимоий тармоқлардан фойдаланивчиларнинг ёш кўрсаткичи 13 ёшдан бошланади.
Тадқиқотларга кўра, Facebook, Twitter каби ижтимоий тармоқларда дўстлашиш танишиш ғояси остига яширинган, шунингдек, YouТube тармоғига жойлаштирилган видеолавҳаларда ҳам бузғунчи жиҳатлар мавжудлиги аниқланган. Энг хатарлиси, шуки ёшлар бу воситаларни фақат яхшилик йўлида эмас балкий, бекорчилик ёлғизлик каби барча ёмон иллатларни ўзида мужассам этмоқдалар ва кўп вақтларини кераксиз, бўлмағур видеолар видео ўйинларга сарифлаябдилар.
Салбий таъсирлари;
Вақтнинг беҳуда сарфланиши. Ижтимоий тармоқларга ҳаддан ташқари боғланиш ўқиш, дам олиш ва оилавий мулоқотга салбий таъсир кўрсатади.
Психологик босим. Ликелар, изоҳлар ва “идеал ҳаёт” тасвирлари ёшларнинг ўзига бўлган ишончини пасайтиради, стресс ва тушкунликни келтириб чиқаради.
Сохта ахборот ва хавфли контент. Интернетда тарқалаётган нотўғри маълумотлар, ғаразли тарғиботлар ёки зарарли “трендлар” ёшларнинг дунёқарашига салбий таъсир қилиши мумкин.
Шахсий ҳаёт хавфи. Шахсий маълумотларни ошкор қилиш, онлайн фирибгарликлар ва киберзўравонлик ёшлар орасида хавф туғдиради.
Хулоса
Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий тармоқлар – бу замонавий ҳаётнинг ажралмас қисми бўлиб, ундан тўғри фойдаланилса, ёшлар учун катта имкониятлар эшигини очади. Аммо нотўғри фойдаланиш эса вақтни йўқотиш, руҳий муаммолар ва ижтимоий четлашишга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ёш ижтимоий тармоқлардан фойдаланганда меъёр, масъулият ва танқидий фикрлаши зарур.
Машалов Отабек, Беруний тумани «Султон увайс бобо» жоме масжиди имом ноиби.