Фото

Ислом умматининг оқимларга бўлиниб кетиши

10 Январь, 2026 219

Бу мақалони ёзишдан мақсадимиз, ҳозирги кунда ёшларни огоҳлантириш ва ёд ғоялар таъсирига тушуб қолишдан сақлаш.

Жаноб Расулуллоҳ (САВ) саҳобаи киромлар билан утирган ҳолларида ерга узун тўғри чизиқ тортиб, бу Аллоҳнинг йўлидир. Кейин унинг ўнг тарафига 36 та ва чап тарафига яна 36 та чизиқлар тортиб, «булар шундай йўлларкий, хар бирининг бошида биттадан шу йўлга чиқарадиган шайтон бордир», дедиларда сўнг қуйдаги ояти каримани ўқидилар: «Албатта, мана шу (Менинг) тўғри йўлимдир. Унга эргашинггиз (бошқа турли) йўлларга эргашманггиз. Акс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни Унинг йўлидан ажратурлар. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд, тақво қилсангиз», (Аном сураси, 153-оят).

Айни манони Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) нинг Яҳудийлар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингай. Улардан биттасигинанажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах ахлидир, деб айтган машхур ҳадиси шарифидан ҳам тушунилади, (Бухорий Муслим Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Бугунги глобаллашув даврида ёшлар ҳар хил ғоялар, қарашлар ва мафкуралар таъсирида қолмоқда. Ахборот технологияларининг тез ривожланиши, ижтимоий тармоқларнинг кенг тарқалиши ёшлар онгига кучли таъсир ўтказмоқда. Афсуски, ана шу имкониятлардан айрим фирқавий ва мутаассиб гуруҳлар ёшларни ўз сафига оғдириш учун фойдаланмоқда. Шу сабабли ёшларни фирқаланиб кетишдан асраш бугунги жамиятнинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Ёшларнинг фирқаларга берилиб кетишининг асосий сабабларидан бири — тўғри диний билимнинг етишмаслигидир. Динни чуқур билмаган, аммо унга қизиқиш билдираётган ёшлар айрим нотўғри талқинларга тез ишониб қоладилар. Оят ва ҳадисларни контекстдан узиб тушунтириш, ҳаддан ташқари кескин даъватлар ёшлар онгини чалғитиб, уларни мутаассиблик сари етаклайди

Хулоса қилиб айтганда, ёшларни фирқаланиб кетишдан олдини олиш фақатгина диний масала эмас, балки ижтимоий, тарбиявий ва маънавий масъулиятдир. Бу йўлда оила, таълим тизими, диний уламолар ва жамият биргаликда ҳаракат қилиши лозим. Ёшлар қалбига тўғри билим, соғлом тафаккур ва ватанпарварлик руҳини сингдириш орқали уларни ҳар қандай фирқавий ва бузғунчи ғоялардан асраш мумкин. Маърифат билан қуролланган ёш — жамиятнинг энг катта бойлиги ва келажагининг мустаҳкам пойдеворидир.

Машалов Отабек, Беруний тумани «Султон увайс бобо» жоме масжиди имом ноиби.

Тэглер

Сергеклик