Таълим муасссаларида таълим – тарбия ишлари самарадорлигини янада кучайтириш борасида фан ўқитувчиларининг ўз устида доимий ишлаши, тажриба орттириши, машғулотларда таълимнинг интерфаол услубларидан кенг фойдаланишига жиддий эътибор қаратиш мақсадида Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида жорий йилнинг 08-09 январь кунлари оралиғида умумтаълим ва ихтисослик фанлари ўқитувчилари учун ўқув-семинари ташкиллаштирилди.
Ўтказилаётган ўқув-семинарига Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факультети "Педагогика ва психология" кафедраси катта ўқитувчиси Л.Х.Бектурсинова ўз маърузалари билан иштирок этди.
Ушбу ўқув семинарини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад талабаларнинг қишқи таътил пайтида соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда улардан таълим сифатини янада оширишга қаратилган янги иннавацион, пед технологияларни амалиётда қўлланиш орқали талаба ёшларнинг билим савиясини янада оширишдан ҳамда педагок ўқитувчиларнинг бўлса ўз устида тинмай ишлаши ва ўз аро тажриба алмашувидан иборат.
Ўқув семинари бошланишида тажрибали педагок ходимлар томонидан таълим технологиялари, ҳар хил турдаги метод машғулоти,дарс ўтиш жараёнларига тегишли бошқа касбий маслаҳатларга, жуфликда ишланг, фикр улашинг уларнинг мазмун-моҳияти, амалиётда қўлланиш тартиби ва кутилган натижага эришиш йўллари кенг тушунтирилди.
Семинарда тажрибали мутахассислар томонидан берилган саволларга жавоб бериш орқали ҳар битта ўқитувчи ўзларини билим олишга талпиниб турган талабалардек тутиб, ҳар битта берилган саволларга зукколиб билан тезда жавоб бериб, узларининг билимларини янада оширишга эришдилар. Бундан ташқари дарс жараёнида ўтказиладиган ҳар битта методлар key board тахтаси ва слайдлар ёрдамида алоҳида тушунчалар бериб тушунтирилди.
Семинар якунида ҳар битта ўқитувчи ўзларининг бир кунлик семинарда олган таъсуротлари, уларни ўз фани билан боғлаган ҳолда умумлаштириб, таълим соҳасидаги бор билимларини янада кенгайтиришга мувофиқ бўлдилар.
САЛАМАТ КУДАЙБЕРГЕНОВ
Нөкис Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний орта арнаўлы
ислам билим журты оқытыўшысы