Тижоратнинг фазилати

Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. “Амийн” сифатига эга пайғамбар Муҳаммадга ва у зотнинг оила аъзолари, саҳобаларига ҳамда қиёматга қадар уларга тўла-тўкис эргашувчиларга саловот саломлар бўлсин.

Аллоҳ таоло:

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

«Аллоҳ савдони ҳалол ва рибони ҳаром қилди», деган (Бақара сураси, 275-оят).

Биз «савдо» деб таржима қилган сўз арабчада «байъ» дейилиб, луғатда «ўзаро бир нарсани алмаштириш» ни англатади.

Шариатда эса бир молни иккинчи бир мол муқобилига рози бўлиб қабул қилиб олишга «байъ» деб айтилади.

Қисқа қилиб айтганда, «савдо» сўзи «тижорат» сўзидан умумийроқ бўлиб, бугунги куннинг истилоҳида «бозор иқтисоди» маъносига яқинроқ кеалади.

«Аллоҳ савдо (тижорат) ни ҳалол ва рибони қаром қилди».

Чунки тижоратда фойда кўришнинг ҳам, куйиб қолишнинг ҳам эҳтимоли бор. Тижоратда инсоннинг меҳнати, маҳорати, атрофдаги табиий ҳолатларнинг фойда кўриш ёки зарар топишга таъсири бор. Савдогар фойда кўришга умид қилгани ҳолда куйиб қолишни ҳам бўйнига олиб иш бошлайди. Ҳаражат қилиб, одамларга керакли молларни олиб келади, сақлайди ва бошқа хизматларни қилади.

Судхўр-чи? У ҳеч нарса қилмай жойида ўтиради. Нима бўлишидан қатъи назар, фойда олиши муқаррар. Куйиб қолиш хавфи йўқ.

Мазкур сабабларга ва яна зикр қилинмаган бошқа сабабларга кўра, тижорат билан шуғулланиш инсон учун ҳалол, судхўрлик эса ҳаром қилинган.

1. Муомалада ростгўй бўлиш.

Яъни, савдо молини ҳақийқий сифати ила сифатлаш, унинг нави, жинси ва тайёрланган тарафи ва сарф-харажати ҳақидаги ахборотда ёлғон ишлатмаслик.

Рифоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Бас, у зот савдо қилаётган одамларни кўриб:

«Эй, тожирлар жамоаси!» дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан у зотга қарадилар. Шунда у зот:

«Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар бўлиб қайта тирилтирурлар. Магар, Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан мустасно», деди­лар».

Термизий ривоят қилган.

2. Муомалада саховатли бўлмоқ.

Сотувчи баҳони пастроқ қилишда ва ўлчашда сахо­ватли бўлишга ҳаракат қилади. Харидор ҳам қаттиқ шартларни талаб қилиб туриб олмайди.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон сотса, қачон сотиб олса ва қачон ҳақини талаб қилса саховатли бўлган одамни Аллоҳ раҳим қилсин», - дедилар», (Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. “Саҳиҳи Бухорий” 1-жуз. Тошкент 2008).

Ҳозирги пандемия шароитида одамларни иш билан таминлаш долзарб масала бўлиб турган шароитда Президентимиз тижоратчиларга жуда катта имкониятлар яратиб бермоқда. Президентимизнинг қуйидага айтган гаплари бунга яққол мисол бўла олади.

Аллоҳ барчаларимизни ҳалолдан касб қилиб, ҳақ йўлида собит бўлишлигимизни ва ёмонликлардан ҳазар қилиб, ўзиниг розилиги учун саъйи-ҳаракат қиладиганларидан айласин.

Бродар Матяқубов, Турткул тумани “Абдужомил эшон” масжиди имом-хатиби.

  • 83 мәрте оқылды

Paziylet.uzҚарақалпақстан мусылманлары қазыяты веб-сайты