“Қадр” кечасининг фазилати

“Лайлатул-қадр” сўзининг маъноси “белгилаш, ўлчаш кечаси”, яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган маънони билдиради. Тақдир бу — ҳар бир инсоннинг келажакдаги ҳаёт йўли ёки мамотидир. Бу муборак кечанинг қадри улуғдир. Қадр сўзи икки хил маънода – қадри улуғ, иккинчиси, миқдор, яъни бандаларнинг тақдирини белгилашдир. Унда инсоният тарихида мисли кўрилмаган бир кеча ҳақида – инсонларга дунё ҳаётидан чин инсоний ҳаёт кечириб ўтиш йўл-йўриқларини кўрсатиб берадиган сўнгги мукаммал илоҳий дастуру амал бўлмиш Қуръони карим нозил бўла бошлаганни ҳоятда қадрли Қадр кечаси ва унинг фазилатлари ҳақида сўз боради. Қуръони Карим милодий 610-йили айнан рамазон ойидава “қадр” кечасида нозил бўла бошлаган. Ушбу кечада малоикалар ерга тушадилар, кечаси то эрталабгача сокин ва тинч ҳолатда бўлади. Бу кеча ҳақида сура ҳам нозил бўлган. Бу Қуръони Каримдаги 97-сура бўлган “қадр” сурасидир. Мана шунинг ўзи ҳам ушбу кечанинг фазилати нақадар юксак эканлигига далолат қилади.

Қадр кечаси рамазон ойининг 26-дан 27-га ўтар кечаси бўлиб, ушбу кечада қилинган дуолар мустажоблиги бир қанча уламоларимизнинг кучли қавлларида эътироф этилган. Ушбу кеча ояти каримада келганидек “минг ойдан афзал” кечадир. Шунинг учун бу кечада кўплаб ибодатлар қилиниб, осорларда ворид бўлган махсус ва машҳур дуолар ўқилади. Уламоларимиз бу кечани иложи борича бедор ҳолатда ибодат ва дуолар билан ўтказишган ва қолганларни ҳам шу ишга тарғиб қилишган.

Абу Ҳурайра (рз.)дан ривоят қилинади. Расул акрам (с.а.в): “Кимики Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур”, - дедилар.

Мана шундай улуғ кечани қадрлаш ва ундаги ваъда қилинган савобу мукофотларни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилиш керак, албатта. Қолаверса, яқинларимизни ҳам ушбу хайриёт, баракот ва яхшиликлардан бехабар қолдирмаслигимиз лозим. Зеро, яхшиликка далолат қилувчи киши худди ўша яхшиликни ўзи қилгандек мисли даражада-мукофотлар олиши ҳадисларда ворид бўлган.

Атажан Абдукаримов, Тахиятош тумани «Катманчи бобо» жоме масжиди имом-хатиби.

  • 91 мәрте оқылды

Paziylet.uzҚарақалпақстан мусылманлары қазыяты веб-сайты