Шаъбон ойи — фазилатли ойлардандир

Фазилатли ойлардан яна бири бу шаъбон ойидир. Бу ойда қилинган хайирли амалларнинг ажру мукофоти нихоятда улуғдир. Айниқса бу ойнинг биринчи ярмидан нафил руза тутишлик инсон имони ва тақвосини мустаҳкамлаб, даражотларини кутарувчи савобли амаллардан ҳисобланади.

Шаъбон ойининг 14-санасидан 15-санасига ўтар кечаси эса энг фазилатли тунлардан бири хисобланади. Бу кечани «Бароат кечаси» дейилади. Бароат кечасида бир йил мабойнида булажак ишлар ҳакида қазою ҳукм қилиниб, ажал ва умр белгиланади. Аллоҳ таолонинг рахмати ер юзига ёғилади.

Усома ибн Зайд (р.а) дан ривоят қилинади: мен Ё Расулуллоҳ (с.а.в) сизни ҳеч бир ойда шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганингизни кўрмадим? деб сўраганимда, У зот: «бу ой Ражаб билан Рамазон ўртасидаги ой бўлиб, одамлар ундан ғафлатда қолади. Холбуки барча амаллар оламларнинг Роббисига мана шу ойда кўтарилади. Мен Рузадор бўлган холатимда амалим кутарилишини истайман», дедилар (Имом Насоий ва Абу Давуд ривояти).

Ибн Можа ривоят қилган хадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в) шаъбоннинг ўртасидаги кечада Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилишини айтганлар.

... Истиғфор айтгувчи борми? Уни мағфират қилурман. Ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ берурман. Мубтало борми? Унга офият берурман. Шаъбон ойида солиҳ амалларни кўпроқ қилишга тарғиб этилишидан мақсад, бандаларни келаётган Рамазон ойига жисмонан ва рухан тайёрланиб бормоқларини таъминлаш ҳамдир.

Мухтарам азизлар! Аллоҳ таоло сўрагин эй бандам деяпди. Шундайин ойларнинг, кунларнинг бирида турибмиз келинг барчамиз биргаликда манашу Юртимизга, халқимизга, оиламизга хаф солаётган вабога Яратганнинг ўзи комил шифо берсин. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин.

Мамбетов Давронбек, Элликқала тумани «Сафо» масжиди имом-хатиби.
  • 121 мәрте оқылды

Paziylet.uzҚарақалпақстан мусылманлары қазыяты веб-сайты