Умра-суннат муаккада бўлган амаллардандир

Кабатуллоҳни махсус холатда ва махсус кийимда зиёрат қилмоқдир. Уни Қурбон хайитининг чин арафаси, унинг биринчи куни ва ташриқ кунларидан бўлак ҳар доим йил давомида адо этиш мумкин.

Умранинг асосий арконлари учта: Эҳром кийиш, Каъбатуллоҳни тавоф қилиш, Сафо ва Марва тоғлари орасида саъй қилишдан иборат. Умра суннат амаллари бўлса ҳам йилдан-йилга зиёратчиларимиз сони ошиб бормоқда.

Аллоҳ таоло сизу бизга ато этган буюк неъматлардан бири Истиқлолдир. У туфайли жаннатмакон юртимизда ҳар жавҳада янгиланиш ва юксалишлар бўлаётир. Хусусан, Ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар яратмоқда. Бугун юртимиз мўмин-мусулмонлари ўз ибодатларини диний маросимларни тўла-тўкис эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар мухайё қилинмоқда.

Жумладан Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан Ҳаж ва Умра сафарлари тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда. Ҳар йили бир неча минглаб ҳамюртларимиз Умра сафарига бориб келмоқдалар.

Жамоатчилик кенгаши томонидан бу йили Умра мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди ва шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Умра сафарига кўплаб зиёратчиларимиз эсон омон ибодатларини қилиб қайтиб келишдилар.

Умрага борганлар Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлишлари, мағфиратни тилашлари, дуоларининг ижобатини сўрашлари, тавбага астойдил киришлари керак. Парвардигордан комил имон, кенг ризқ, қўрқувчи қалб, зикирга муштоқ тил сўрашлари, раҳмат ва мағфиратни, ҳисоб-китоб вақтидаги Афни, Жаннатни тилаб сўраб ёлборишлари лозим.

Яратганга шукурки 2020 йил феврал, март ойларида Элликбоши мақомида Байтуллохни тавоф қилиш, Расулимиз Алайҳиссаломга салом бериш бахти насиб этди. Самолётимиз маҳаллий вақт билан 19:00 да Тошкент-Жидда рейси билан учдик. Самолёт шундай учмоқдаки гўё биз автобусда бораётгандек 00:45 да Жидда тайёрагоҳига эсон омон қўндик. Жидда тайёрагоҳидан ерга қадам қўяр эканмиз одам қалбини бир туйғу қамраб олар экан. Қандай ерга қадам қўйганим бутун вужудим билан ҳис қилардим.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоху алайҳи ўассаллам Маккадан Мадинага хижрат қилганида шаҳарга шундай таъриф берган:

Эй Иброҳим алайҳиссалом дуо қилган шаҳар,

76 пайғамбар қони тўкилган шаҳар,

Эй киндиу қони тўкилган шаҳар,

Қуръон ояти бор нозил бўлган шаҳар,

Эй хонаий Каъба жойлашган шаҳар.

Биз жамоа билан нақадар улуғ ибодат, муборак зиёрат остонасида турганимизни юрак-юрагидан ҳис қила бошладим. Тайёрагоҳда киришимиз билан вақт алламаҳал ярим кечадан ошган бўлса ҳам ишчи-ходимлар яхши деб кутиб олишдилар.

Биз ўзимиз учун ажратилган автобусга чиқдик ва Мадинаи мунаввара томон йўлга тушдик. Текис равон йўлда ҳар томонлама қулай автобусда кетар эканман, севинганимдан юрагим хапқириб кетди. Чунки мен Расулимиз алайҳиссалом қўним топган Мадина шаҳрига кетаётган эдим. Омон эсон меҳмонхонага етиб келдик. Шинамгина меҳмонхонага жойлашдик. Меҳмонхонада зиёратчилар учун ҳамма керакли нарсалар муҳайё қилинган.

Умра амалларини бажарар эканмиз шундай холатни айтмоқчиман. Мадина шаҳридаги сокинлик, айниқаса, Равзаи муборакдаги халоват эди. Бундай халоватни бошқа ердан топиш иложсиз. Буни фақат борган инсонлар жуда яхши билади. Умрага биринчи марта бораётган инсоннинг илк бор Байтуллоҳга кўзи тушгандаги холатини сўз билан ифодалаб бўлмайди. Ўша дамда кўнглим йиғлайди ҳамманинг кўзидан тавба ёшлари қуйилади.

Умра амалларини ихлос билан адо этган зиёратчиларнинг гуноҳлари мағфират қилинади, у охиратда катта ажр – мукофотга сазоввор бўлади. Умрадан мурод-базилар ўйлагандай, олис юртга шунчаки сафар қилиш ҳам, табаррук шаҳарлар зиёратига бориб шуҳрат қозониш ҳам, тижорат молини қўлга киритиш ҳам эмас балки, фақат Аллоҳ таоло розилигини талаб этиб, унга қуллиқ, тавба тазарру ниятида холислик билан қилинадиган ҳам баданий, ҳам молиявий ибодатдир.

Аллоҳ Умра зиёратчилиаримизнинг зиёратларини қабул этиб билиб билмай қилган гуноҳларини мағфират айласин.

Бродар Матякубов Турткул тумани “Абдужамил эшон” жоме масжиди имом-хатиби.

  • 68 мәрте оқылды

Paziylet.uzҚарақалпақстан мусылманлары қазыяты веб-сайты