«Оммавий маданият» — маънавият кушандаси

XXI асрда мафкуравий курашларнинг ақл бовар қилмайдиган турлари пайдо бўлмоқда. Айрим ғоявий тузоқлар кўринишидан аср янгилигига ёки «маданият»ига ўхшасада, улар кишиларга, айниқса, ёшларга мойдек ёқиши билан янада хатарлидир. Бугунги кунда ҳеч бир халқнинг миллий-маънавий анъаналарга асосланмаган фақат шаҳватларга, инсоний ахлоққа тескари ҳаёт тарзига чақирувчи «оммавий маданият»нинг ана шундай ташвишли томонлари жуда куп. Булар «оммавий маданият» деб аталса ҳам аслида, у бутун ер юзи, ҳатто ҳар бир киши онгига чанг солиб маънавият кушандасига айланмоқда. Ачинарлиси кўп инсонлар мазкур «маданият» таъсирига берилиб қолгани ёки унинг қурбонига айланаётганини сезмайди. Бундай жирканч «маданият» таъсирига дучор бўлган ўсмир лоқайд, енгил-елпи ҳаётга ошно, юрт равнақи ва халқ тинчлигига бефарқ кимса бўлиб вояга етади. Шунингдек «оммавий маданият» жамиятда бузғунчилик ва зўравонликни тарғиб этиш ҳамда болаларга гўё истаган ишини қилиш - «эркинлик бериш» каби бемаъни одатларни ёйиш билан уларни манқуртга айлантириб, маънавий ҳаётни оғир инқирозга дучор қилади.

Марҳум биринчи Президентимиз: «Табиийки «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик ортириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадрятлари, турмуш тарзининг маънавпй негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай куймайди», деган эдилар.

Жаҳонда кечаётган мураккаб жараёнлар ёшлар тарбиясига янада катта эътибор беришни талаб этмокда. «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарида таъкидланганидек, «Агарки биз бундай хатарларга қарши ўз вақтида қатъият ва изчиллик билан кураш олиб бормасак, турли зарарли оқимлар бизнинг юртимизга ҳам шиддат билан ёпирилиб кириши, ёшларимизни ўз гирдобига тортиб кетишини, оқибатда, уларнинг ота-она, эл-юрт олдидаги бурчи ва масъулиятини ўйламайдиган, факат бир кунлик ҳаёт билан яшайдиган худписанд кимсаларга айланиб қолиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас».

Одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус ва диёнат каби фазилатлар азалдан халқимиз маънавий оламининг ажралмас қисмига айланган. Бугунги гилобаллашув шароитида «оммавий маданият» ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғояларни, маънавий тубанликларни тарғиб этишга уринаётган қабиҳ ниятлилар айнан ана шундай қадрятларимизга болта уришга уринаётгани сир эмас. «Эркин ҳаёт тарзи» сифатида тарғиб қилинаётган ахлоқсизлик, ҳаёсизлик, тажовузкорлик ва бошқа иллатлар инсон ҳаёти, оила мустаҳкамлиги ва ёшлар тарбиясига улкан хавф солаётгани барчамизни огоҳ этиши керак. Бундай хатарларга қарши тинмай курашишимиз кераклигини ҳаммага уқтиришимиз зарур.

Абдурахман Матсапаев, Амударё тумани «Юсуф эшон бобо» жоме масжиди имом-хатиби.

  • 86 мәрте оқылды

Paziylet.uzҚарақалпақстан мусылманлары қазыяты веб-сайты