Ота-онанинг фарзанддаги ҳақлари

Ота-она ҳаққи энг улуғ ҳақлардандир. Ота-она рози Худо рози деган ибора бор доно халқимизда. Демак ота-она фарзанддан рози бўлмаса, Худо ҳам ундан рози булмас экан. Ота-онанинг хизматини қилиб, ҳурматини жойига қўйиш, кексайганларида боқиш, кийинтириш, уларнинг олдида овозини кутармаслик, вафот этганларидан кейин ҳақларига дуо қилиш ҳар-бир фарзанднинг бурчидир.

Пайғамбаримиз с.а.в: «Ота-онани эъзозлаш, ҳурматлашга доир курсатмаларини ота-оналар, мураббийлар болаларга гудаклигиданоқ ургатишлари лозимдир», деганлар.

Имом Бухорий Ал-адаб ал-муфрад китобида Ибн Аббосдан (розийаллоху анху) ривоят килади. Қайси бир фарзанд савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Ота-онадан қайси бирини хафа қилгудай булса, уни рози қилмагунча Аллоҳ ундан рози булмайди, дедилар. Шунда бир киши, ота-оналар фарзандига зулм кўрсатган булса-чи? деб суради. Агар улар фарзандига зулм курсатган булса ҳам, фарзанд уларни ранжитмаслиги керак, деди.

Абдуллоҳ ибн Амр (розийаллоҳу анху)дан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва салам) Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир ва Аллоҳнинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир, дедилар.

Шунинг учун ҳар-бир Аллоҳ розилиги истагида бўлган фарзанд ота-онасини рози қилиб, уларнинг дуоларини олиб, ихлос билан, умид билан, хизматларида доим шай туришлари лозим бўлади. Шундагина фарзанд Пайғамбаримиз с.а.в.нинг кўрсатмаларига муофик бу дунё саодатига ва у дунё роҳатига, асосийси Аллоҳнинг розилигига эришади. Ота-онамиз бор экан уларга тириклик чоғларида хизматларини қилайлик, совға-саломларимизни, чиройли, мулойим сўзларимизни улардан қизғанмайлик.

Мамбетов Давронбек, Элликқалъа тумани «Сафо» жоме масжиди имом-хатиби.

  • 142 мәрте оқылды

Paziylet.uzҚарақалпақстан мусылманлары қазыяты веб-сайты