Тинчликнинг қадрига етайлик...

Мусаффо осмон остида, дорул-омон ва жаннатмакон ватанда тинч ва осуда, фаровон ҳаёт кечирмоқдамиз. Бунинг учун чин дилдан Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар ва чексиз шукроналар айтамиз. Пайғамбаримиз (с.а.в) иккита неъмат борки инсонлар уларнинг қадрига етмайдилар. Бу тинчлик ва саломатликдир деб марҳамат қилганлар. Аждодларимиздан мерос бўлиб қолган шундай бир анъана борки ота-боболаримиз доимо яратгандан аввало, олам тинчлигини кейин юрт тинчлигини илтижо қилиб, сўнгра бошқа хайрли ниятларни рўёбга чиқаришни сўраб дуо қилишадилар. Юртимиздаги шу кунгача эришилган ютуқларнинг барчаси шу олий неъмат — тинчлик боисидандир. Тинчликнинг қадрига етиш деганда оиламизга, юртимизга манфаатли ишларни қилишимиз, зарарли ишлардан ўзимизни тийишимиз тушунилади. Шунингдек тинчлик сояси остида билим ва хунарларимизни оширайлик, одобимизни, муомаламизни яхшилайлик, фарзандларимиз тарбияси билан шуғулланайлик, қариндошлик ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлайлик, аразлашиб қолган оилаларни яраштириб қўяйлик, боқувчисини йўқотганларга ёрдам берайлик, озодалик ва ободончилик ишларига қарашайлик. Ортимиздан боғлар қолдирайлик. Соф динимизни, миллий урф одатларимизни авайлаб асрайлик. Аждодларимиз қолдирган бебаҳо илмий меъросимизни кенгроқ ўрганайлик ва ҳаётга татбиқ қилайлик ва бошқа эзгу ишларни қилайлик. Яшаётган умримиздан маъно ҳосил бўлсин. Ўзимиздан яхши ном қолдирайлик.

Юртимизни тинч, ҳаётимизни осуда, халқимиз ҳаёти фаровон бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилиб қоламиз.

Фозилжон Машарипов. Элликқалъа туманидаги “Машариф оқсақол” масжиди имом-хатиби.

  • 78 мәрте оқылды

Paziylet.uzҚарақалпақстан мусылманлары қазыяты веб-сайты