Дунё ва охират бахти

Биз инсонларни барча махлуқотлар ичинда энг ҳуш сурат қилиб яратиб бизга ақлу-заковат, забон ва Ўзига ибодат қилишдек бахтни ато этган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар ва жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салвоту саломлар бўлсин.

Ҳозирда динимизни ўрганиш учун барча шарт-шароитлар етарли. Лекин ҳар-бир кишидан динни тўғри ва ҳаққоний ўрганиш талаб қилинади. Баъзилар ўйлаганидек, динимиз бу дунё ишларини тарк этиб, фақат охират учун яшашга тарғиб қилмайди, балки бу дунёмизнинг ислоҳ ва обод бўлишини ҳам назарда тутади. Тўғри бу дунё ҳаётининг тўкин-сочин ва фаравон бўлиши ҳақида қайғуриб, ундан бошқасини ўйламайдиганлар ҳам бор. Аммо инсонни шунинг ўзигина бахтли қила олмайди. Шу боис бу дунё ва охират бахт-саодати нимада эканини яхшилаб ажратиб олган киши хаётда адашмайди.

Аслида дунё ва охират ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Чунки бу дунёга келган инсон охират соҳилига шу дунё уммони орқали сузиб ўтади. Яна охиратда бахт-саодат қозаниш учун бу дунё восита вазифасини бажаради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳар икки дунё бахту-саодатига эришиш йўлини кўрсатиб берганлар. Шу маънода айтиш мумкинки, дунёсиз охиратни, охиратсиз дунёни тасаввур қилиб бўлмайди. Дунёга қанчалик муҳаббат қўйсак, фақат дунё иши билан машғул бўлиб қолсаг-у, аммо охиратни ўйламасак, охират тадоригини кўрмасак, охират бахту-саодатига эриша олмаймиз. Шунинг учун Пайғамбарлар, анбиёлар ва бошқа улуғ зотлар бизга қандай қилиб дунё ва охират бахту-саодатини қозониш мумкинлиги ҳақида таълим берганлар.

Бу дунёнинг неъмати ва роҳатига қизиқмаган кишини топиш қийин. Ҳаммани яхши яшаб, яхши еб-ичгиси келади, ташвишу муоммоларсиз ҳаёт кечиришини ҳоҳлайди. Чунки бу дунё эҳтиёж ва ҳоҳиш-истаклар дунё неъмати туфайли рўёбга чиқади. Аммо моддий неъматлар ҳаммага ҳам баробар берилмаган. “Неъмат” сўзи луғатда ҳурсанд бўлмоқ, рози бўлмоқ ва яхши яшамоқ маъноларини билдиради. Истилоҳий маънода Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандага берган барча яхшиликлар неъмат ҳисобланади. Мана шу неъматларни Аллоҳ таолога ибодат қилишлик билан шукрини адо қила олмасакда биз ожиз бандалар шунга умид қиламиз. Аллоҳ таоло биз бандаларини барча неъматларига шукр қилиб ва ибодатларда бардавом бўладиган, Ўзи рози бўладиган ва икки дунёда ҳам Ўзининг саодатига мушарраф, эришадиган бандалар қаторида бўлишлигимизни насиб айласин.

Элликқалъа тумани “Сафо” жоме масжиди имом-хатиби Мамбетов Давронбек.

  • 159 мәрте оқылды

Paziylet.uzҚарақалпақстан мусылманлары қазыяты веб-сайты