ШУКУР ВА НОШУКУРЛИК

Бизни шундай бир жаннатмакон юртда истеқомат қилдириб ўзига ибодат қилиш бахтини муяссар қилиб қўйган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар ва Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавоту саломлар бўлсин.

Юртимиз истиқлолга эришмасидан олдинги даврда ҳалқ ҳаётини ҳозирги кун билан мутлақо солиштириб бўлмайди. Буни диний қадрият ва маросимларга муносабат борасида кўриш ҳам мумкин. Даҳрийлик асосига қурилган тузум даврида халқимиз диний эркинликдан маҳрум этилиб, ибодатларни эмин-эркин бажара олмаганлар. Алҳамдулиллаҳ, бугинги кунда обод ва озода масжидларимиз иймон нуридан чарағон. Бундан ташқари, масжидларимизда яратилган қулайлик ва шарт-шароитларга юртимизга ташриф буйраётган хорижлик меҳмонлар ҳам ҳавас билан қарашмоқда.

Демак, динимиз ва диний қадриятларимиз равнақида истиқлолнинг ўрни бениҳоя катта. Бунинг учун қанча шукрона айтсак ҳам камлик қилади. Аллоҳ таолонинг улуғ ва гўзал исмларидан бири бу Шакурдир. “Шакур” сўзи араб тилида яхшиликларни билиш, илоҳий неъматларни эътироф этиш, мақташ ва улуғлаш деган маъноларни англатади. Бизнинг аждодларимиз Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан бири бу-оддий сув ва нонни эъзозлаб, улуғлаб келгани, умуман Аллоҳ таолонинг ҳар бир куни, ҳар бир неъматига шукр қилишни биладиган ҳалқ бўлгани тарихдан маълум.

Зотан, Аллоҳ таоло бандаларини Ўзини ёд этиб, шукр қилиб яшашга буюради:

“Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!”(Бақара сураси 152-оят).

Дарҳақиқат азизлар бизлардан олдинги ота-боболаримиз ҳар бир неъматни қадирлаб қадрига етишган. Ҳозирги кунимизда баъзи инсонлар бу бизга берилган неъматларни қадрига етмасдан уни исроф, увол қилмоқдалар. Гарчи қиёмат қоим бўлганда, бизга берилган ҳар-бир неъматлардан сўралмагунимизча биз турган жойимиздан қимрлай ҳам олмаймиз.

Пайғамбаримиз (с.а.в) дан ривоят қилинади: “Гарчи дарёнинг бўйида бўлсанг ҳам бир томчи сувни ҳам исроф қилма”, деганлар.

Элликқалъа тумани “Сафо” жоме масжиди имом-хатиби Мамбетов Давронбек.

  • 160 мәрте оқылды

Paziylet.uzҚарақалпақстан мусылманлары қазыяты веб-сайты